Янги йил арафасида Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали анъанавий ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ҳамкорликни ривожлантири

31.12.2020 13:00

ТОШКEНТ, 31 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши ва жаҳон иқтисодиётига салбий таъсири билан боғлиқ мураккаб шароитда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва кўп қиррали шерикликни изчил ривожлантиришга эришилгани алоҳида таъкидланди.

Пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам ва амалий кўмак учун Туркия томонига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Президентлар, шунингдек савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик натижаларини ҳам мамнуният билан қайд этдилар. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва транспорт қатновлари сақлаб қолинди, бир йилда Туркия инвесторлари иштирокида 300 та янги корхона ташкил этилди. ?кки мамлакатнинг етакчи компаниялари томонидан энергетика, шаҳарсозлик, инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Устувор йўналишларда амалга оширилаётган институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Туркиядан малакали эксперт ва маслаҳатчилар жалб қилинган.

Маданий-гуманитар алмашинувлар дастури кенгаймоқда.

Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш имконини берадиган Ўзбекистон ва Туркия ўртасида преференцияли савдо келишувини тез фурсатда қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг бутун салоҳиятини самарали ишга солиш ва кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш лозимлигини қайд этдилар.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. 2021 йилги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди, уларга пухта тайёргарлик кўриш бўйича биринчи галдаги чоралар белгилаб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net