Янги вазирлик маҳалла институтининг жамият ҳаётида тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

21.02.2020 11:53

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Адлия вазирлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда янги вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига маъқулланган Раҳмат Маматов, вазир ўринбосари Азиз ?кромов (бир вақтнинг ўзида ички ишлар вазири ўринбосари), соҳа мутахассислари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, улар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиб, уни амалга оширади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

– Президентимизнинг фармонига кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда профилактика инспекторлари ўз зиммасига юклатилган ортиқча, бошқа ташкилотлар хизмат доирасига тегишли кўплаб вазифалардан озод қилинади, – деди Раҳмат Маматов.

Унинг қайд этишича, кўзланган мақсадларга эришиш учун маҳалла раислари ўз ҳудудининг ҳақиқий эгаси сифатида инсонларга меҳр қўйиб, улар муаммоларига ечим топишга ҳаракат қилиши зарур.

Тадбирда билдирилишича, юртимизда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини самарали ташкил этиш, ободонлаштириш ишларини юртимизнинг чекка ҳудудларига қадар жадал олиб бориш, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасида вазирлик олдида ҳал этилиши керак бўлган қатор муаммолар бор. Бу жараёнда юқори самарадорликка эришиш мақсадида фуқаролар йиғинлари фаолияти мунтазам қўллаб-қувватланилади.

 – Қоида тариқасида профилактика инспекторлари олий юридик маълумотга эга ходимлар орасидан 5 йил муддатга лавозимига тайинланади, – деди Азиз ?кромов. – Фуқаролар йиғинлари ходимларини асосий вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ҳамда тадбирларга жалб қилиш, улар фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик учун қаттиқ жазо чораларини қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифлар киритиб бориш тартиби жорий этилади.

 Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net