Янги Ўзбекистонда янги сўз эркинлиги муҳитига бағишланган «Cўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар» китоби тақдим этилди

14.06.2021 17:47

ТОШКЕНТ, 14 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа холида «Cўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказидан маълум қилинишича, анжуманда янги Ўзбекистонда янги сўз эркинлиги муҳити шакллангани алоҳида таъкидланди. ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тайёрланган мазкур китоб ҳам шу эзгу муҳитнинг мўъжаз самараларидандир.

Тақдимотда ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов «Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар» номли китоб Виндхук декларациясининг 30 йиллигига мўъжаз туҳфа бўлганини қайд этди. «?нсон ҳуқуқлари кутубхонаси» туркуми доирасида нашр этилган ушбу тўпламда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган 48 та халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўз, фикр ва ахборот эркинлигига доир қоидалари жамланган.

Китобнинг биринчи бобида БМТ, ЮНЕСКО ва Халқаро Қизил хоч қўмитасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларидаги сўз, фикр ва ахборот эркинлигига доир нормалардан намуналар келтирилган. Учта муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжат – Рақамли технологиялар даврида фикрни ифода этиш ва сайловлар эркинлиги тўғрисидаги қўшма декларация, Халқаро раддия ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция ҳамда Мустақил ва плюралистик Африка матбуотини қўллаб-қувватлаш тўғрисида Виндхук декларацияси тўлиқ ҳолда ва илк бор ўзбек тилида чоп этилган.

Тўпламнинг иккинчи бобида ЕХҲТ, Европа Кенгаши, Америка давлатлари ташкилоти, Африка давлатлари ташкилоти ва МДҲ минтақавий ҳужжатларининг сўз, фикр ва ахборот эркинлиги билан боғлиқ нормалари тақдим этилган.

Учинчи бобда ноҳукумат йўналишдаги халқаро анжуманлар ва нодавлат ташкилотлар қабул қилган сўз, фикр ва ахборот эркинлигига тааллуқли халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар жамланган. Айниқса, Йоханнесбург принциплари, София декларацияси, Таллуар декларацияси каби халқаро ҳужжатлар, бир томондан, фикрни ифодалаш ва ахборот эркинлиги борасидаги муҳим қоидалари билан машҳур бўлса, иккинчи томондан, ушбу ҳужжатларнинг матни биринчи марта ўзбек китобхонига давлат тилида тақдим этилгани аҳамиятлидир.

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ёзувчи ва журналист Хуршид Дўстмуҳаммад қайд этганидек, ҳуқуқ ва одоб – шахснинг ўзидан бошланади.

«Маърифий тарғибот кўлами ва миқёсини имкон қадар ошириш лозим. Бинобарин, ҳуқуқий     саводсизлик ҳолатлари тўла барҳам топмаган, қолаверса, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат тилидаги матнларини топиб ўқиш осон  бўлмаган ҳозирги вазиятда «Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар» каби китобларни ўқишдан аввало шахс, демакки, бутун жамият манфаат кўради», - деди у.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровнинг фикрича, қарийб элликта халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўз, фикр ва ахборот эркинлигига доир қоидаларини ўзида жамлаган «Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар» китоби, шунингдек, 2 мингдан ортиқ махсус атаманинг ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги таржималари ўз мужассамини топган «?нсон ҳуқуқлари бўйича атамалар луғати» ҳамда сайлов ҳуқуқи борасидаги 500 дан зиёд тушунча киритилган «Сайлов ҳуқуқи атамалари луғати»нинг нашрдан чиқарилгани ва беғараз тарқатилаётгани ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг маърифатпарвар аждодларимиз анъаналарига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net