Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

02.11.2020 17:22

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2 қисм, 70 та боб ва 1 минг 178 та моддадан иборат бўлиб, қуйидаги асосий ўзгаришларни ўз ичига олган лойиҳа Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан таёрланган.

Лойиҳада қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда:

?нвестиция муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётда мулкий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида:

-хорижий компанияларга Ўзбекистонда ўз филиалини рўйхатдан ўтказиб,
-улар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш;

-инглиз ҳуқуқи институтларидан ҳисобланган опцион (option), шартли депонентлаш (escrow) каби кўплаб ривожланган мамлакатларда фойдаланиб келинаётган институтларни фуқаролик қонунчилигига киритиш;

-ер участкасини фақат олди-сотди қилиш орқали эмас, балкиқурилиш қилиш ҳуқуқи (суперфиций), шахсий фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи (узуфрукт) каби ашёвий ҳуқуқларнинг янги турлари орқали муносабатларга киритиш қоидаларини ўрнатиш;

-давлат реестри маълумотига ишониб мулкни сотиб олган мулкдордан, илгариги сотувчи томонидан ҳуқуқбузилишга йўл қўйилган бўлса ҳам, мулкни қайтариб олинмаслигини белгилаш назарда тутилмоқда.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш учун ҳуқуқий база яратиш мақсадида:

-фуқаролик қонун ҳужжатлари виртуал (интернет) маконда вужудга келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилиши;

-электрон ёки бошқа техник воситалар ёрдамида тузилган
битимларни ёзма шаклга тенглаштирилиши;

-электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда товарларни сотиш, рақамли пул (криптовалюта) билан муомала қилиш тартиби,рақамли ҳуқуқлар тушунчаси ва уларни амалга оширишнинг асосий қоидалари белгиланмоқда.

Ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида:

-алоҳида фаолият турларини якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳам амалга ошириш қонун билан нарзарда тутилиши мумкинлиги;

-хўжалик юритиш ҳуқуқига ёки оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган (давлат) унитар корхоналари каби бозор иқтисодиёти қоидаларига мос бўлмаган ташкилий-ҳуқуқий шакллардан воз кечиш;

-юридик шахсларни оммавий ҳуқуқ ва хусусий ҳуқуқ юридик шахсларига ажратиш, оммавий ҳуқуқ юридик шахсларининг ҳуқуқ лаёқатимуайян давлат функциялари доирасидачекланишини мустаҳкамлаб қўйиш;

-тижорат банкларига банк омонати шартномаси бўйича фоизлар билан бир қаторда бошқа шаклда ҳам даромад тўлашга оид келишувлар тузиш ҳуқуқини бериш;

-лизинг компанияси даромадини лизинг объектидан фойдаланиш натижаларига қараб белгилаш имкониятини яратиш;

-шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилишга ўрнатилган чекловни бекор қилиш, суғурта компанияларига қонунбилан тақиқланмаган ҳар қандай хавфларни суғурта қилишга рухсат бериш, ўзаро суғурта фаолиятини эркинлаштириш.

Шартномавий муносабатларни эркинлаштириш ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида:

-иқтисодиёт ривожи учун аҳамиятли бўлган янги шартнома турларини (дистрибьюторлик шартномаси, агентлаш ва бошқаларни) киритиш;

-тарафларнинг тенглиги принципига жавоб бермайдиган айрим шартнома турларини (контрактация, товарлар етказиб бериш тўғрисида давлат контракти) чиқариб ташлаш;

-топшириқ, омонат сақлаш ва бошқа бир қатор кенг тарқалган муносабатлар учун, шартнома қийматидан қатьий назар, оғзаки шартнома тузилишига қонуний рухсат бериш назарда тутилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш мақсадида:

 -бой берилган фойда ҳамда маънавий зарарни ҳисоблаш қоидалари;

-давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зарарни қоплаш асослари;

-фуқаронинг розилигисиз унинг тасвиридан (фотосурат, видеоёзув
ва бошқалар) фойдаланилганда, шахсий ва оилавий ҳаёти тўғрисидаги ахборот тарқатилганда фуқаролик-ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш усуллари;

-шахсга етказилган зарар учун фақат зарарни бевосита етказган шахс эмас, балки уни шунга ундаган ёки фаол ёрдам берган шахс, шунингдек етказилган зарардан фойдаланган шахс ҳам жавобгар бўлиши қоидаси;

-қўшничилик билан боғлиқ фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар (қўшни кўчмас мулкнинг таъсири, қўшни ер участкасида бўлаётган хавф,ер участкалари ўртасида чегара белгиси ўрнатиш, қўшнининг дарахти мевалари, томирлари, шохлари) тартибга солинмоқда.

Жамоатчилик муҳокамаси натижасида келиб тушган таклифлар асосида Кодекс лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net