Янги парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

15.05.2020 16:50

ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат  қилиш  бўйича Парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Унда Парламент комиссияси аъзолари – Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари, БМТ тузилмаларининг Ўзбекистондаги доимий вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Муҳокаманинг асосий мавзуси Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни бажариш бўйича ?хтиёрий миллий ҳисобот лойиҳасини кўриб чиқишдан иборат бўлди.

Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон барқарор ривожланиш бўйича халқаро кун тартибига қўшилиб, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини миллий даражада амалга ошириш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Бу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар айниқса, сўнгги уч йил мобайнида жадал тус олди.

Ўзбекистон 2020 йилда ўтказиладиган Барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги сиёсий форумда ?хтиёрий миллий ҳисоботни тақдим этишни режалаштираётган 49 та мамлакат рўйхатига киритилган. Қайд этиш жоиз, 2030 йилгача бўлган давр учун Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш бўйича Миллий мақсад ва вазифаларининг қабул қилиниши янги глобал шерикликнинг негизини шакллантирди.

Ундан кўзланган мақсад – барқарор ривожланишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва уларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик жиҳатларини уйғунлаштириш асосида фаровонликни оширишдан иборат.

Жаҳоннинг ривожланаётган ҳудуди ҳисобланган Ўзбекистон кейинги уч йил мобайнида иқтисодиётни эркинлаштириш ва кенг кўламли ислоҳотларини амалга ошириш йўналишида катта муваффақиятларга эришди.

 Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг тузилиши қўйилган мақсадларга эришиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net