Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти ?жрочи котиби Ўзбекистон Президенти ташаббусини қўллаб-қувватлади

04.11.2020 10:55

ВЕНА, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти (ЯСЯТТШТ) ?жрочи котиби Лассина Зербога республиканинг ушбу халқаро тузилмадаги Доимий вакили сифатида ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лассина Зербо Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳаётга тадбиқ этилаётган изчил ислоҳотлардан яхши хабардор эканини таъкидлади. Сўнгги пайтда ҳамкорлик суръати юксалгани, бунинг натижасида Ўзбекистон маълумотлар миллий марказининг Венадаги ЯСЯТТШТ халқаро маркази билан ўзаро алоқалари мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.

ЯСЯТТШТ ижроия котиби Ўзбекистон маълумотлар миллий маркази фаолиятини кучайтириш бўйича техник ёрдам кўрсатиш, ўзбекистонлик мутахассисларни дунёнинг етакчи марказларига амалиётга юбориш ва уларни ташкилот ҳомийлигида ўтказиладиган тадбирларга кенг жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқишни режалаштираётганини тасдиқлади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона яратишдаги алоҳида роли қайд этилди. « Ўзбекистонда мазкур зонани яратиш бўйича тўпланган ноёб тажриба эътибор ва тарғиб қилишга лойиқдир», - деб таъкидлади ташкилот раҳбари.

Лассина Зербо Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 29 октябрь куни Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумидаги нутқида илгари сурган ядро қуролсизланиши ва ядро қуролидан холи зоналарни яратиш бўйича экспертларнинг халқаро форумини ўтказиш бўйича янги ташаббусини алоҳида қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ташкилот ушбу халқаро тадбирни ўтказишда кўмак бериш ва анжуманда юқори даражадаги делегация билан иштирок этишга тайёрлик изҳор қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net