Хорижлик ёшлар нега Фарғонани танлашди?

26.02.2020 11:42

ФАРҒОНА, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида даволаш иши йўналишида 18 нафар хорижлик ёш билим олмоқда. Улар нега айнан Фарғонани танлашди?

“Фарғона ҳақиқати” газетасининг навбатдаги сонида чоп этилган покистонлик талаба ёшлар фикр-мулоҳазаларида ушбу саволга жавоб келтирилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири

Зиа Уллоҳ Н?ЗАМБЕКХАН:

– Нафақат Фарғона водийсини, балки бутун Ўзбекистонни тинчликсевар мамлакат сифатида тасаввур қилардим. Фарғонадаги тиббиёт олийгоҳини танлаб адашмаган эканман. Халқингиз биз билан жуда самимий ва дўстона муносабатда. Бу хислат устозларим ва тенгдошларимга бирдек тааллуқли. Биз улардан ўзбек тилини ўрганяпмиз. ?нглиз тилидаги мулоқотларда ўзбекистонлик тенгдошларим ҳам хорижий тил бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашяпти. Бу ерда билим олишимиз учун зарур шароит яратилган. Асосийси пухта билим оляпмиз.  

Филиалда яқин ва узоқ давлатлардан келиб ўқиш истагида бўлган ёшлар сафи ортиб боряпти. Жумладан, Қирғизистон, Тожикистондан ҳам бир гуруҳ ёшлар таҳсил олишмоқда. Бундан ташқари Россия Федерациясининг Кубан ва Курск тиббиёт университетлари билан ҳамкорликда тузилган шартномага мувофиқ, талабалар алмашуви дастурлари амалга ошириляпти. Хориждан келиб ўқиётганлар учун дарсларнинг инглиз тилида олиб борилаётгани, уларнинг амалиёт ўташлари учун барча имкониятлар яратилгани эътиборга молик. Биз сингари чет эллик талабалар ўқув машғулотлари давомида Ўзбекистон тарихи ва маданияти ҳақидаги билимларимизни ҳам мустаҳкамлаб боряпмиз.

Покистонлик талабалар Ўзбекистонда нишонланадиган тадбирларнинг ҳам фаол иштирокчиси. Мураббийлар биз билан суҳбатда Муҳаммад Усмон, Муҳаммад Авиз Аюб, Жалол Патан, ?қра Қосим каби покистонлик талабаларнинг аъло ўқиб, бошқаларга ўрнак бўлаётганликларини эътироф этяптилар.

?ман КАЛЕЕМ:

– Мазкур таълим даргоҳига ота-онам тавсияси билан келдим ва бундан жуда хурсандман. Машғулотларнинг инглиз тилида олиб борилаётгани биз учун қулай. Шунингдек, дўстона муҳит, самимий одамлар, замонавий таълим усуллари бизга маъқул келмоқда. Ниятларим жуда катта. Фарғонада олган билимларимни келгусида тиббиёт соҳасидаги фаолиятимда қўллаб, етук мутахассис бўлиб етишишга астойдил ҳаракат қиламан.  

Таҳририят изоҳи: Олийгоҳ 2020 йилнинг май ойида халқаро аттестация синовларидан ўтказилади. Шундан сўнг Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида Европа стандартларига мос педагогик методлар татбиқ этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net