Хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар иштирокида видеоанжуман бўлиб ўтди

05.07.2021 13:16

ТОШКЕНТ, 5 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кинематография агентлигида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирокида Тошкент халқаро кинофестивали ташкилий гуруҳининг видеоконференцияси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Онлайн-тадбирда "?пак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалига оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухолиқов жорий йил ўтказилиши кутилаётган фестивалга тўхталиб, амалга ошириладиган режалар билан ўртоқлашди.

Муҳокама чоғида халқаро кинофестивалга оид ташкилий чора-тадбирлар бўйича таклифлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net