Хоразмда “туризм маҳаллалари” ташкил этилади

21.06.2021 13:20

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ривожлантириш, замонавий туризм инфратузилмаси, янги дам олиш масканларини барпо этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, туризм соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этишга доир қатор ишлар амалга оширилиши белгиланган.  

Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган:

- туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан “туризм маҳаллалари”ни ташкил этиш;

- ташриф буюрувчи туристлар учун қўшимча хизмат турлари ва қулай шарт-шароитлар яратиш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш;

- маданий кўнгилочар тадбирлар ва фестивалларни ташкил этиш ҳамда ёшларни спортга жалб этиш;

- экотуризм, тиббиёт, таълим ҳамда этнографик, гастрономик, ишбилармонлик туризмини ривожлантириш;

- туризм лойиҳаларига хорижий ва маҳаллий инвестицияларни ҳамда молия институтларининг гранд маблагларини жалб қилиш.

Дастурга киритилган тегишли чора-тадбирлар маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ва ижрочилар маблағлари доирасида молиялаштирилиши белгиланган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://lex.uz/pdfs/5458180

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net