Хоразм вилоятида туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган «Сайёҳ – 2021» халқаро форуми ўтказилади

10.11.2021 16:54

ТОШКЕНТ, 10 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 23-25-ноябрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган «Сайёҳ – 2021» халқаро форуми ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон ?стеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерациясидан маълум қилинишича, форум Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти (Сonsumers International), Халқаро истеъмолчи жамиятлари конфедерацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Хоразм вилоят ҳокимлиги билан  билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Форумни ташкил этишдан асосий мақсад, мамлакатнинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирилиш, туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиниши, туристик фаолиятни оширувчи копманиялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро нормаларни туризм фаолияти ва амалиётга жорий этилишида кўмаклашиш ҳамда туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва бартараф этиш буйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

 «Сайёҳ – 2021» халқаро форумида Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти президенти Маримуту Надасан, Ушбу ташкилот  бош директори Хелена Лоран, Халқаро истеъмолчи жамиятлари конфедерацияси бошқарувчи раиси Димитрий Янин, шунингдек,  олтмишдан ортиқ хорижий давлатлардан соҳа экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Ташкилотчиларга кўра, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ушбу анжуманда халқаро ташилотлар вакилларининг иштироки мамалакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қилинаётган ишларни кенг тарғиб этиш, ривожланган мамалакатларнинг бу соҳадаги тажриба ва ютуқларини ўрганишга имконият яратади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг барча ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинган. Ушбу форум соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, тизим ютуқларини тадқиқ этиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илғор халқаро тажрибани жорий қилиш, мамлакатимизнинг бой тарихи ва бугунги ривожланишини жаҳон ҳамжамиятига таништириш учун муҳим майдонча бўлиб хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net