Хоразм вилояти мусиқали драма театри жамоаси ижодий сафар билан Туркияга борди

14.08.2021 10:59

АНҚАРА, 14 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Халқаро туркий маданият ташкилоти - ТУРКСОЙ ва Анқара шаҳри Кечиорен тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда  «Хива шаҳри - Турк дунёси пойтахти» дастури доирасида ўзбек санъткорларининг концерти ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Хоразм вилояти мусиқали драма театри директори Д.?брагимова бошчилигидаги рақс ва мусиқа ансамбли жамоаси ўз маданий дастури билан иштирок этди.

Тадбирда Туркиянинг ижтимоий, сиёсий, илмий, академик, ишбилармон доиралари ва хорижий дипломатия корпуси, шунингдек, ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Концерт дастури аввалида кўҳна Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳарларининг бой маданий ва тарихий меъроси ҳамда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари акс этган видеолавҳа томошабинларнинг эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбир қатнашчилари ўзбек халқининг номоддий маданий меросларидан бири ва ЮНЕСКО репрезентатив рўйхатидан жой олган “Лазги”  рақси тўғрисидаги маълумотлар билан ҳам танишдилар.

ТУРКСОЙ ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Билал Чакижи ўз нутқида Ўзбекистон давлат мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан ТУРКСОЙ ташкилоти номидан ўзбек халқини муборакбод этар экан, юртимизга бардавом тинчлик-хотиржамлик ва янги муваффақиятлар тилади.

Ўз навбатида Кечиорин тумани ҳокими Тургут Алтинок бундай  маданий тадбирлар қардош халқларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни янада кучайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

 

Бўлиб ўтган концертдаги маданий чиқишлар тадбир қатнашчиларида унутилмас таассурот қолдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net