Хивада БАА компанияси билан ҳамкорликда ягона сайёҳлик мажмуаси барпо этилади

02.05.2021 11:26

АБУ-ДАБ?, 2 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 29 апрель куни мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси ташаббуси билан Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, элчихона ва БААнинг “Armada Group” раҳбарияти иштирокида видеомулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Хива шаҳридаги “Говук-кул” кўли ҳавзасида 4-5 юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаси муҳокама этилди.

Айни пайтда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бино дизайнини келишиш учун компаниянинг экспертлари Хоразмда бўлиб туришибди.

“Armada Group” бошқаруви раиси доктор Муҳаммад Р.Хакми томонидан “Говук-кул” кўли ҳавзасида меҳмонхонага қўшимча равишда турар-жой ва тижорат биноларини ҳам қуриш таклифлари билдирилди.

Меҳмонхонани қуриш ишлари бошланиши билан “Говук-кул” ҳавзасида ягона сайёҳлик мажмуасини ташкил этиш доирасида вилоят ҳокимлиги “Armada Group” билан қўшимча музокараларни олиб боришга тайёр эканлиги таъкидланди.

Видеомулоқот чоғида лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида “Тадбирлар жадвали”ни ишлаб чиқиш ҳамда вилоят ҳокимлиги ва “Armada Group” ўртасида меҳмонхона қурилиши тўғрисидаги Меморандумни имзолаш юзасидан келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net