Хива шаҳридаги туризм коллeжи Туркиянинг Анталия туризм акадeмияси билан ҳамкорлик қилмоқда

01.02.2021 11:48

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти хабарига кўра, Хива шаҳридаги туризм коллежи ва Туркиянинг Анталия шаҳридаги туризм академияси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш бугунги кунда замон талабига айланган. Шу боис вилоятда  хориждаги етакчи ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Меморандумга асосан ўқув масканлари туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net