Хива шаҳри 2024 йилда ислом оламининг сайёҳлик пойтахти этиб танланди – Ўмон матбуоти

04.07.2022 22:52

МАСҚАТ, 4 июль. /“Дунё” АА/. Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси веб-саҳифасида «Хива шаҳри 2024 йилда ислом оламининг сайёҳлик пойтахти этиб танланди» номли мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  

Бу ҳақда ?слом ҳамкорлик ташкилотининг (?ҲТ) ўн биринчи сессияси доирасида тегишли қарор қабул қилингани айтилади. Мақолада, шунингдек, ?ҲТ аъзолари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан туризм соҳасида асосий омиллардан саналган виза режимини соддалаштириш, маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, тарихий шаҳарларни ободонлаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотларни эътироф этгани таъкидланган.

Хусусан, Хоразмнинг тарихий қиёфасини тиклаш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек, электр симёғочларини демонтаж қилиш, сайёҳлар оқимини янада кенгайтириш учун шарт-шароит яратиш, инфратузилмани яхшилаш, 5 юлдузли меҳмонхоналар, кичик меҳмонхоналар ва ётоқхоналар қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилган.

Ўзбекистонда туризм ва турдош тармоқларда тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ?ҲТ мутахассислари томонидан юқори баҳолангани айтилган.

Ўмонлик газетхонлар эътиборига ?слом оламининг туризм пойтахти йили доирасида Хива шаҳрида туризм вазирлари ва соҳага даҳлдор идоралар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисидаги маълумот ҳам  ҳавола этилган.

Таъкидланишича, ислом оламининг сайёҳлик пойтахти номини олиш учун Aбу-Даби, (БАА), Шанлиурфа (Туркия), Лагос (Нигерия), Душанбе (Тожикистон) ва Хива (Ўзбекистон) кураш олиб борган.

“Номинацияни қўлга киритиш учун ўтган йили ушбу шаҳарлар ўртасида кескин рақобат бўлган, бироқ Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари натижасида Хива шаҳрига «?слом оламининг туризм пойтахти» унвонини беришга қарор қилинди”, дея якунланади «Asdaa Oman» газетаси электрон порталида чоп этилган мақола.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net