Хива – 2020 йилда турк дунёсининг маданий пойтахти асосий тадбирлари 30-31 март кунлари бўлиб ўтади

03.03.2020 14:37

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Халқаро туркий ташкилот – ТУРКСОЙ томонидан 2020 йилда Хива шаҳри турк дунёсининг маданий пойтахти, деб эълон қилингани муносабати билан ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамкорлигида  30-31 март кунлари Хива шаҳрида ушбу санага бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Хива шаҳри турк дунёсининг маданий пойтахти йилининг тантанали очилиш маросими шаҳардаги «?чан-қалъа» музей қўриқхонаси ва Нуриллабой саройи мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, МДҲ, ШҲТ каби халқаро ташкилотлари вакиллари, олимлар, илмий-тадқиқот марказлари раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Очилиш маросимида ўзбекистонлик ва хорижий санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури намойиш этилади. Тадбир дастуридан миллий фольклор санъати, халқ ижодиёти намуналари ва миллий ҳунармандчилик ҳамда миллий таомлар кўргазмалари ўрин олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net