Хитойлик эксперт Ўзбекистоннинг коронавирус инфекциясига қарши кураш борасидаги тажрибаси ҳақида муносабат билдирди

30.04.2020 19:30

ПЕК?Н, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ҳузуридаги Евроосиё ижтимоий ривожланиш институти мутахассиси Сюй Тао Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чораларни таҳлил қилар экан, “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда қуйидаги асосий жиҳатларни таъкидлаб ўтди.

– Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясини ташкил қилиши туфайли аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва беморлар соғлиғини тиклаш бўйича зарур вазифаларни ўз вақтида бажариш имконини берди.

?ккинчидан, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган шошилинч чеклов чораларининг ўз вақтида қабул қилинганини таъкидлаш лозим. Шаҳар ва ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланишнинг чекланиши, барча турдаги йўловчи ташиш транспорти ҳаракатланиши ҳамда турли оммавий тадбирлар ўтказишнинг тўхтатилганини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Учинчидан, коронавирус инфекциясининг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш бўйича тизимли комплекс чора-тадбирлар қабул қилиниши алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон пандемиянинг мамлакат ва дунё учун қандай жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келишини ўз вақтида англаб этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони алоҳида аҳамиятга эгадир. Боиси ушбу ҳужжатда аниқ ва самарали чоралар, хусусан, мумкин бўлган иқтисодий йўқотишлар ўрнини қоплаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш каби масалалар кўзда тутилган.

Хусусан, унда солиқ тўловлари ва кредит қарзлари учун имтиёзлар бериш, коронавирус кўпроқ таъсир кўрсатган соҳаларга бюджет ссудаларини бериш вазифалари қайд этилгани диққатга сазовордир. Улар орасида туризм, транспорт, енгил саноат ва бошқа соҳалар бор.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, Ўзбекистон раҳбарияти аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида карантиндаги муассасалар ишчилари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қарашли шахслар ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий нафақа олувчилар сонини камида 10 фоизга кўпайтириш вазифасини қўйди.

Умуман олганда, мазкур вазифаларнинг барчаси эпидемиянинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ барча қийинчиликларни самарали енгишиб ўтиш имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net