Хитой саноат марказлари узра ҳаво ифлосланиши камайгани кузатилмоқда

04.03.2020 12:21

ТОШКЕНТ, 4 март. /“Дунё” АА/. Хитой ҳукумати томонидан COVID-19  коронавируси тарқалишини камайтириш бўйича кўраётган чора-тадбирлар мамлакатда ҳаво ифлосланишининг камайишига олиб келган, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Bloomberg green” нашрида эълон қилинган маълумотга таяниб.

NASA ва Европа космик агентлиги сунъий йўлдошлари Хитойнинг катта ҳудудида ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг сезиларли даражада камайганини аниқлаган.

2020 йил январь-февраль ҳолати бўйича ХХР узра азот диоксиди сатҳи

Манба: NASA/ESA

Сунъий йўлдошдан турли даврларда олинган тасвирлар  февраль ойида ҳаво таркибидаги азот диоксиди даражасининг январь ойига нисбатан қанчалик ўзгарганини кўрсатмоқда.

Маълумот учун айтиш жоизки, азот диоксиди - бу заводлар, автотранспорт воситалари ва электр энергиясини ишлаб чиқувчи станциялардан чиқадиган ва иқлим ўзгаришига сабаб бўлувчи зарарли газдир.

Мазкур тасвир NASAнинг “Sentinel-5” сунъий йўлдошидан олинган бўлиб, олимлар дастлаб бу кескин ўзгаришни Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳри атрофида кузатган.  

“Маълум бир воқеа сабаб ҳаво ифлосланишининг бундай кескин яхшиланишига биринчи маротаба гувоҳ бўляпмиз”, - дейди NASAнинг Goddard космик парвоз маркази тадқиқотчиси Феи Лиу.

Азот диоксиди пасайиши аввал ҳам, яъни глобал молия инқирози даври ва 2008 йилги Пекин Олимпиада ўйинлари чоғида кузатилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net