Хитой ОАВ Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жабҳада рўй бераётган ўзгаришларни кенг ёритмоқда

03.06.2020 13:35

ПЕК?Н, 3 июнь. /«Дунё» АА/. Хитой оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий жабҳаларда рўй бераётган ўзгаришларни тезкорлик билан ёритиши яхши анъанага айланган. Бу ўз навбатида, Чин юртида мамлакатимизга бўлган қизиқишнинг юқори эканлигидан далолат беради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Жумладан, “Жэньминь Жибао” газетаси веб-саҳифасида “Ўзбекистон сайёҳлик соҳасидаги фаолиятни тиклашни режалаштирмоқда” сарлавҳали мақола нашр этилди. Унда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан  яқинда туризм соҳасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишгани тафсилотлари атрофлича ёритилган. 

Нашр давлатимиз раҳбари мамлакатимизда ички туризмни тиклаш ва ривожлантириш борасида билдирган фикр-мулоҳазалар хусусида тўхталар экан, “биринчи босқичда “яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат берилиши, иккинчи босқичда коронавирус касаллиги жиловланган давлатлар рўйхатини шакллантириб, улар билан туризм алоқаларини босқичма-босқич тикланиш режалаштирилаётганини қайд этади.

“Пандемия шароитида сайёҳликни барқарор ривожлантириш учун бу борадаги хорижий тажриба ўрганилди. Хорижлик сайёҳлар учун санитар-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш тизими ишлаб чиқилди”, деб ёзади “Жэньминь Жибао”.

Мазкур ахборот материалида жорий йил 16 мартдан мамлакатимиз ташқи ва ички туристлар учун ёпилгани, бунинг оқибатида 1,5 мингдан ортиқ туроператор, 1,2 мингта меҳмонхона ўз фаолиятини вақтинча тўхтатгани 250 мингдан ортиқ аҳоли даромадига жиддий таъсир кўрсатгани ҳам таъкидланган.

Хитойнинг яна бир етакчи ахборот маҳкамаси – “Синьхуа” АА Тошкентдаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари Халқ дипломатияси маркази томонидан 1 июнь — Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган тадбир бўйича ахборот материалини муштарийлар эътиборига ҳавола қилди.

“Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни арафасида Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари Халқ дипломатияси марказида “Мўъжизавий ранглар дунёси” болалар расмлари онлайн-кўргазмаси ташкил этилди”, деб ёзади агентлик.

Мазкур маданий тадбирни уюштиришдан кўзланган мақсад болалардаги ижодий салоҳиятни кашф этиш, уларнинг ватанпарварлик ва ўз ватанига меҳр-муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ҳамда тасвирий санъатга бўлган қизиқишини ошириш, улар орасида ШҲТ мамлакатларида яшайдиган халқларнинг маданияти, тарихи, анъана ва қадриятларини тарғиб қилиш билан изоҳланади. Кўргазма турли мамлакатлар халқларининг яқинлашиши учун ўзига хос кўприк бўлди, дея қайд этилган материалда.

Таъкидланганидек, мазкур кўргазмада ШҲТга аъзо мамлакатларнинг 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли ёш рассомлари ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этди.

“Расмларни танлашда иштирокчилар ижодий ишларининг ўзига хослиги, уларнинг бадиий маҳорати ва мавзуни очиб бериши сингари жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди”, - деб қайд этади “Синьхуа” АА.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net