Хитой ҳукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келди

05.01.2022 09:25

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Хитой ҳукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ЎзА маълумотига кўра, ташриф доирасида кеча пойтахтимиздаги «Lotte Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «?кки томонлама ҳамкорлик ва давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашиш» мавзусида симпозиум бўлиб ўтди.

Дастлаб делегация етакчиси Ўзбекистон - Хитой муносабатининг ҳозирги аҳволи ҳақида сўз юритиб, жумладан, кейинги йилларда ҳар икки давлатда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришлар, тизимли ислоҳотлар ўртасидаги уйғунликка алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари Хитойнинг ташқи сиёсати, Марказий Осиё билан муносабати, айниқса, Ўзбекистон билан алоқаларига батафсил тўхталди.

ХХР ҳукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили ўзининг кенг қамровли маърузаси давомида мутахассислар диққатини қатор муҳим ва долзарб масалаларга жалб этди. Хусусан, Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ва турли соҳалардаги амалий шериклик, Давлат бошқаруви мавзуси, жумладан, Хитой Коммунистик партияси 19-чақириқ 6-пленуми якунлари, Хитойнинг Марказий Осиёга доир сиёсати ва “Хитой - Марказий Осиё” доирасидаги ҳамкорлик, Минтақавий ва халқаро кун тартиби, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистон томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов, Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санжар Валиев, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, ўзаро муносабатнинг ўзига хос жиҳатларини таҳлил этишди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги Буюк ?пак йўли пайдо бўлган даврларда бошланган, асрлар мобайнида давом этиб келаётган алоқалар, айниқса, кейинги йилларда мисли кўрилмаган даражада ривожланиб, мутлақо янги босқичга, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилди.

?кки давлат БМТ, ШҲТ каби кўплаб йирик халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Бугунги кунда Хитой республикамизнинг энг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бири. Биргаликда турли соҳа, тармоқларда ўнлаб халқаро аҳамиятга молик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида, шунингдек инфратизимни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар, масалан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль ва темир йўллари барпо этиш  режаси илгари сурилган.

Шу маънода анжуман дастурига кўра белгиланган масалалар муҳокамаси чоғи икки томонлама алоқани мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан, Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда яна қандай ишлар амалга ошириш мумкин, деган саволга биргаликда жавоб изланди. 

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тадбир давомида томонларнинг икки мамлакат кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган муайян ғоя, таклифлари илгари сурилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net