Хазораспда Малайзия инвестицияси асосида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш заводи қурилади

29.05.2020 11:13

КУАЛА-ЛУМПУР, 29 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида «Ўзкимёсаноат» ва Малайзиянинг «Serba Dinamik International Limited» (SDIL) компанияси раҳбарлари иштирокида онлайн-музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Музокарада «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарма бошлиғи Жўрабек Мирзамаҳмудов, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов ва ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари иштирок этди. «SDIL» томонидан муҳокамаларда компания вице-президенти Палендраном Палачандраном қатнашди.

Учрашув иштирокчилари Хоразм вилояти «Хазорасп» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш заводини қуриш масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур лойиҳа тўлиқ Малайзия инвестицияси асосида барпо этилади. Унинг умумий қиймати 250 миллион доллардан иборат.

 «SDIL» вакиллари лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришини билдирди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда Европанинг «ThyssenKrupp» компанияси билан биргаликда заводнинг меъморий режалаштириш лойиҳаси бўйича иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини миллий қонунчилик талабларига мувофиқ мослаштириш юзасидан келишувни имзолаш учун «Ўзинжиниринг» лойиҳалаштириш институти билан музокаралар ўтказилмоқда.

Тупроқни ўрганиш, бурғулаш жойларини аниқлаш, геодезик тадқиқотлар, туз ва сув намуналарининг лаборатория синовларини ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларига тайёргарлик кўриш билан шуғулланадиган эксперт гуруҳининг республикага ташрифи режалаштирилган.

Видеоконференция якунларига кўра «Ўзинжиниринг» лойиҳалаштириш институти билан лойиҳа ҳужжатларини мослаштириш, «SDIL» ҳамда «TKUCES» компаниялари эксперт гуруҳининг ташрифини республикага мунтазам парвозлар очилиши билан ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net