Халқаро ташкилотлар вакиллари Юқори Чирчиқ туманидаги Карантин маркази билан танишди

25.06.2020 11:48

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Карантин марказида бўлди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Меҳмонлар карантинда бўлиб турган фуқароларнинг яшаш шароити, яратилган имкониятлар билан танишди.

Маълумот учун, март ойида фойдаланишга топширилган ушбу мажмуанинг умумий майдони салкам 15 гектарни ташкил этади ва жами 20 минг ўринга мўлжалланган. Карантинга олинганларга 1 минг 10 нафар ходим хизмат кўрсатмоқда.

 Марказда карантинга олинганлар учун махсус ошхона ташкил этилган. Келтирилган ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари бир марталик идишларда, санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда етказиб берилади. Овқат бир марталик идишларда берилади, бўшаганидан кейин зарарсизлантирилади ва ёқилади.

Марказ раҳбари Феруз Каримов халқаро ташкилот вакилларига жўнатмалар қай тарзда ҳудудга олиб кирилиши ҳақида маълумот берди.

«Карантиндаги фуқарога жўнатма олиб келинса, қайси хонада эканини билмаса, қўнғироқ марказидаги телефондан фойдаланиб, билиб олиши мумкин. Ҳар бир хонада биттадан уяли алоқа телефони бор. ?чкарида ҳар битта блокка битта раҳбар тайинланган. У ўша ерда фуқарога керакли нарсалар рўйхатини тузиб чиқади ва қўнғироқ маркази орқали бу ҳақда хабар беради. Биз сўралган нарсаларни ичкарига етказиб берамиз», – дейди марказ раҳбари.

Экспертлар фуқароларнинг яшаш шароити билан танишиш мақсадида махсус комбинезонларда карантин ҳудудида бўлди. ?чкаридаги вазият билан тинишгач, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, элчи Жон МакГрегор ва бошқа хорижлик расмийлар карантин ҳудудида ташкил этилган шароит ҳақида ўз фикрини билдирди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу марказда ҳозирги кунга қадар жами 67 мингга яқин фуқаро карантинга олинган. Улардан 2 минг 82 нафарида (3,1 фоиз) коронавирус инфекцияси аниқланиб, Вирусология илмий-текшириш институтига жўнатилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net