Волонтёрларга миннатдорлик билдирилди

21.06.2020 11:46

ДУБАЙ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати томонидан  Covid-19 пандемиясига қарши кураш доирасида  қабул қилинган чекловлар ортидан халқаро рейсларнинг бекор қилиниши сабабли кўпгина ўзбекистонликлар Бирлашган Араб Амирликларида қолишларига тўғри келди.

Бундан ташқари, ушбу давлат расмийлари томонидан қўлланилаётган карантин чоралари натижасида ҳамюртларимиз турли қийинчиликларга дуч келдилар. Мазкур жараёнда мамлакатимизнинг БААдаги дипломатик ваколатхоналари волонтёрлар билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларига амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган турли тадбирларни ташкил этди. 

Яқинда чартер рейс билан юртдоршларимиз Ватанга қайтдилар.

Куни кеча  мамлакатмизнинг БААдаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консуллиги вакиллари пандемия даврида кўнгиллилар гуруҳида фаол қатнашган бир гуруҳ волонтёрлар ва ватандошларимизга уй-жой, озиқ-овқат, дори-дармон масалаларида амалий ёрдам берган ўзбек диаспораси фаоллари билан учрашди.

Учрашувда волонтёрлар ва ўзбек диаспораси фаолларига халқимиз номидан  миннатдорлик  билдирилиб, ташаккурнома хатлари топширилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, коронавирус пандемияси даврида юзага келган  мураккаб вазиятда фуқароларимиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда дипломатик ваколатхона вакилларига волонтёрларнинг кўмаги муҳим аҳамият касб этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net