«Волжский - Тошкент» йўналишида 5 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

11.11.2021 15:45

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 15, 19, 22, 26 ва 29 ноябрь кунлари соат 20:57 да бир томонлама «Волжский — Тошкент» йўналишида   махсус поездлар ҳаракати йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi» АЖ матбуот хизмати  маълумотига кўра, пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизга мамлакатимизга келиши учун қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан «Волжский — Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси амалга оширилмоқда.

Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский — Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.

 Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz сайтидан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатиши ҳам мумкин, дейилади манбада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net