Владивостокдан Тошкентга жорий ҳафтадаги иккинчи чартер рейс учиб кетди

25.07.2020 10:16

ВЛАД?ВОСТОК, 25 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент вақти билан соат 14.20 да (Владивостокда — 19.20)  бортида 170 йўловчиси бўлган  жорий ҳафтадаги иккинчи чартер рейс Тошкентга учиб кетди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Рустам ?смоиловнинг сўзларига кўра, «Uzbekistan Аirways» АЖ самолёти бортидан ёш болали,  ҳомиладор аёллар, беморлар ва  ногиронлиги бўлган 170 нафар Ўзбекистон фуқароси жой олган. Йўловчилар рўйхати Республика махсус комиссияси томонидан тақдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни Владивостокдан 175 нафар юртдошимизнинг махсус рейс билан Ўзбекистонга қайтиб келиши ташкил қилинган эди.

Владивостокдан Тошкентгача ҳаво лайнери 7 соат парвоз қилади ва барча йўловчилар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net