Владимир Путин 2024 йилда президентликнинг янги муддатига ўз номзодини қўйишини инкор этмади

22.06.2020 15:19

МОСКВА, 22 июнь. /Дунё” АА/. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин "Россия. Кремль. Путин" фильми учун "Россия-1” телеканалига берган интервьюсида мамлакат Конституциясига тегишли тузатишлар киритилса, президентликнинг янги муддати учун сайловларда ўз номзодини қўйиши мумкинлигини инкор этмади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Агар юқорида айтганларим Конституцияда ўз ифодасини топса, мен сайловларга ўз номзодимни қўйишим мумкин. Вақт олий ҳакам, фурсати келиб барчаси ойдинлашади”, дея Президент сўзларини келтиради ТАСС ахборот агентлиги.

Шу ўрнида у барча ҳукумат аъзоларига ҳозирдан унга ўринбосар изламасликка, аксинча уларни бевосита ўзларининг кундалик вазифалари билан шуғулланишларига чақирди.

“Ўринбосар излаш эмас, балки ўзингизга тегишли вазифани ижро этинг”, деди Россия давлати раҳбари.

Владимир Путин 2018 йил 18 мартда Россия президентлигига қайта сайланган эди ва 2018 йилнинг 7 майида президентлик ваколатлари вазифасини бажаришга киришди. Олти йилга сайланган президентнинг ваколат муддати 2024 йилда тугайди.

22 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми коронавирус эпидемияси туфайли номаълум муддатга қолдирилган эди. Сўнгги расмий маълумотларга қараганда, мазкур референдум жорий йилнинг 1 июлида ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net