Венгрия парламентида Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи ташкил этилди

21.12.2020 14:31

БУДАПEШТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Венгрия Миллий мажлисида «Венгрия-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳи тузилди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълум қилишича, гуруҳга Миллий мажлис вице-спикери, Венгрия парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик гуруҳи раиси Шандор Лежак раҳбарлик қилади.

У Венгрия парламентида 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. 2013 йил Венгрия Миллий мажлиси расмий делегацияси таркибида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Венгрия Миллий мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи ташкил қилинган эди.

«Венгрия-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Венгрия Миллий мажлиси ўртасидаги икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net