Ватандошлар: Ўзбекистоннинг келгуси тақдири ва тараққиётини белгилаб берувчи муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этамиз

11.10.2021 13:55

НОВОС?Б?РСК, 11 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси Томск шаҳридаги «Дўстлик» ўзбек диаспора ташкилоти билан биргаликда Томск давлат архитектура-қурилиш университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида давра суҳбати уюштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши ва сайловни юқори савияда ўтказишга йўналтирилган ишлар, жумладан, Томск шаҳрида муддатдан олдин овоз беришни ташкил этиш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Ўзбек дипломатлари давлат раҳбарлиги учун бешта сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурларининг мазмун-моҳияти ҳақидаги батафсил маълумотларни юртдошларимиз билан ўртоқлашди. Шу билан бирга, Бош консулхона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси, мудатидан олдин овоз бериш нуқталари ва уларда яратилган шарт-шароитлар, овоз бериш тартиби ҳақидаги маълумотлар ҳам ўзбекистонлик талабаларнинг эътиборига ҳавола қилинди.

Томск шаҳридаги «Дўстлик» ўзбек диаспора ташкилоти ва ватандош-талабалар Ўзбекистоннинг келгуси тақдири ва тараққиётини белгилаб берувчи ушбу сиёсий тадбирда фаол иштирок этишини ва яқинларини ҳам шунга даъват этишини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net