«UZREPORT» футбол бўйича ЕВРО-2020 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди

20.02.2020 15:17

ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 12 июндан 12 июлга қадар футбол бўйича XVI Европа чемпионати бўлиб ўтади. «UZREPORT» Ахборот агентлиги («UZREPORT TV», «FUTBOL TV»)  ЕВРО-2020 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига таяниб.

Мусобақанинг 60 йиллик тарихида биринчи марта чемпионат битта мамлакат ҳудудида эмас, балки бутун Европа бўйлаб 12 та шаҳардаги 12 та стадионда ўтказилади.

Маълумот учун, ЕВРО-2020 мусобақасида 24 та терма жамоа бош соврин учун баҳс олиб боради. Ўйинлар Озарбайжон, Англия, Венгрия, Германия, Дания, ?рландия, ?спания, ?талия, Нидерландия, Россия, Руминия ва Шотландия стадионларида ўтказилади. Улар Тошкент вақти билан соат 18:00, 21:00 ва 00:00 да бошланади.

«UZREPORT TV» ва «FUTBOL TV» телеканали мухлислари ЕВРО-2020 мусобақасидан ўрин олган барча 51 та учрашувни жонли эфирда, параллел равишда икки тилда — ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

ЕВРО-2020 ўйинларини FUTBOL TV шарҳловчилари билан бир қаторда таниқли россиялик шарҳловчилар Денис Казанский, Александр Елагин ва Дмитрий Мостовой ҳам шарҳлаб бориши кўзда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net