«Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари халқаро онлайн конференцияда иштирок этишди

11.07.2020 10:23

ТОШКЕНТ, 11 июль. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари Буюк Британиянинг «Globuc» компанияси томонидан ташкил қилинган икки кунилик онлайн конференцияда иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири жамият манбасига асосланиб.

Конференцияда МДҲ давлатлари томонидан нефт ва газ кимёси бўйича қилинаётган янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳаларни молиялаштиришнинг янгича усуллари, бозор талабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш тўғрисида музакоралар олиб борилди.

Бундан ташқари,  учрашувда  соҳа мутахассислари табиий газни қайта ишлаб ишлаб чиқариш ва уларни эскпорт қилиш лойиҳалари тўғрисида фикр алмашишдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net