«Ўзбеккино» ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорликда атоқли ўзбек адиби Ғафур Ғулом ҳақида фильм суратга олади

03.02.2021 17:53

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан, «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоири, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, академик Ғафур Ғулом ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

«Ғафур Ғулом. Умр дафтари» фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси доирасида суратга олинмоқда. Мазкур кинокартина «Халқ юраги» номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи Раҳмон Қўчқоров, режиссёр Мурод Одилов.

Ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш ишлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Адиблар хиёбони, Ғафур Ғулом уй-музейи, Ғалаба боғида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net