Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида тузилган сайлов участка комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

23.10.2021 14:18

АНҚАРА, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участка комиссияси аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Мажлисни комиссия раиси, элчи Алишер Аъзамхўжаев олиб борди.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш якунлари ҳамда 24 октябрь –сайлов кунига тайёргарлик юзасидан участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ахборотлари жой олди.

Мажлисда элчихона биноси ҳамда Туркиянинг Анталия, Карабук ва Конья шаҳарларида ташкил этилган Президент сайловида муддатдан олдин овоз бериш нуқталарида 14-20 октябрь кунлари ватандошларимизнинг сайёр сайловда иштироки тўғрисида ахборот берилди.

Жумладан, участка сайлов комиссияси аъзолари Туркиянинг йирик туризм марказларидан бири ҳисобланган Анталия шаҳрида илк бор сайёр овоз бериш ташкил этилгани мазкур шаҳарда таълим олаётган ҳамда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз, шунингдек бу ерга дам олиш мақсадида келган фуқароларимиз томонидан юқори баҳолангани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Карабук ва Конья шаҳарларида ўтказилган муддатидан олдин овоз беришда ушбу ва қўшни шаҳарларда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар фаол иштирок этгани маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участкаси томонидан Туркиянинг барча ҳудудларида ўтказилган муддатидан аввал овоз бериш жараёнлари очиқ, ошкора, миллий сайлов қонунчилиги асосида ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ҳамда санитария-эпидимиология талабларига қатъий риоя этилган ҳолда бўлиб ўтганлиги қайд этилди.

Мажлисда Туркиядаги ватандошларимизнинг 24 октябрь куни Президент сайловида овоз бериши учун барча шароитлар ташкил этилгани, Президентликка номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг сайловолди дастурлари ва сайловни ўтказиш учун тегишли жиҳозлар билан таъминланганига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти сайлови қонунийлик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда ўтказилиши таъкидланди.

Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси яна бир бор Туркиядаги ватандошларимизни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол қатнашишга чақиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net