ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг 2021 йил январь—ноябрь ойларида ташқи савдо айланмасидаги энг йирик 10 та ҳамкор давлати номи маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Хитой 6,7 миллиард долларлик савдо айланмаси билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлардан Россия (6,6 миллиард доллар) ва Қозоғистон (3,5 миллиард доллар) жой олган.
Кейинги поғоналар қуйидаги мамлакатлар эгаллаган: Туркия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Германия, Туркманистон, Украина, Афғонистон.
Ўзбекистоннинг январь-ноябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларга тенг бўлди.