Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Озарбайжонда тақдим этилди

30.03.2022 12:13

БОКУ, 30 март. /«Дунё» АА/. Боку шаҳрида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти ҳамда диёримизнинг хавфсиз мамлакат сифатидаги тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Azeri Home Chef” ижтимоий гуруҳи ҳамда “Туризм ва миллий ошхонани қўллаб-қувватлаш” нодавлат ташкилоти раҳбари Фахранда Гасанзаде билан ўзаро ҳамкорликда таниқли “Sea Breeze Resort” оромгоҳида ўтказилган мазкур тадбирда Бокуда фаолият кўрсатадиган сайёҳлик компаниялари, озарбайжонлик блогерлар, маданий-маърифий доиралар вакиллари, ўзбекистонлик ҳамюртларимиз ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.

Тадбир доирасида ўзбек халқ амалий санъати маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилгани баробарида Ўзбекистоннинг бой ва ўзига хос сайёҳлик салоҳияти, хусусан, кўҳна ва жаҳонга машҳур Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳақида атрофлича тасаввур уйғотадиган видеолавҳалар ҳам намойиш этилди.

Кўргазмада қатнашган туристик компанияларнинг вакиллари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги авиақатновлар тикланганидан мамнуният билдиришар экан, энди улар ҳам Ўзбекистонга борадиган озарбайжонлик сайёҳлар оқимини оширишга ҳисса қўшишларини айтишди.

Ушбу тадбир Озарбайжоннинг “СВС”, “Mədəniyyət TV”, “Xəbər” ва бошқа етакчи оммавий ахборот воситаларида атрофлича ёритилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net