Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси: «Меҳр» лойиҳаси доирасида бир ҳафтада 584 нафар ватандошга ёрдам кўрсатилди

25.05.2020 16:10

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси ватандошларимизга молиявий, тиббий ва озиқ-овқат таъминоти борасида кўмаклашиш учун тизимли ишларни олиб бормоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Жумладан, 2020 йилнинг 15-22 май кунлари «Меҳр» лойиҳаси доирасида Россияда бўлиб турган ва қийин шароитда қолган яна 584 Ўзбекистон фуқаросига умумий қиймати 3 миллион 669 минг 806 рубль миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилди.

Улар орасида:

– 5 та ногирон фуқаро;

– 32 та қарамоғида икки ёшгача фарзанди бор ёки ҳомиласи етти ойдан ошган аёл;

– 13 та Covid-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган юртдошимиз;

– Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимида таҳсил олаётан 493 та талаба бор.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан 41 та ватандошимизнинг ҳостелда яшаш харажатлари қоплаб берилди.  

Умуман олганда, «Меҳр» акцияси ўз фаолиятини бошлагандан буён Россиядаги 786 та Ўзбекистон фуқаросига 4 миллион 890 минг 766 рубль миқдорида моливий ёрдам берилган.

Шу билан бирга, «Меҳр» лойиҳаси доирасида ўз банк карталарига пул маблағларини олганини тасдиқлашга рози бўлган ватандошларимизнинг видеомурожаатлари эълон қилиб борилмоқда. Ватандошларимизнинг шахсий маълумотлари мавжуд бўлгани сабабли ёрдам берилган фуқароларнинг умумий рўйхатини элчихона эълон қилишга ҳақли эмас.

“Сўнгги кунларда «меҳр.рф» порталида гўёки носозликлар келиб чиққани ва шу сабабли ариза жўнатиш мумкин эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди ва кенг муҳокамага сабаб бўлди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида шуни маълум қиламизки, келиб тушаётган мурожаатлар билан самарали ишлаш, молиявий маблағларни тенг тақсимлаш «меҳр.рф» порталининг барқарор фаолиятини таъминлаш учун сайт орқали бир кунда 1000 (минг) та мурожаат қабул қилинади. Элчихона ва Бош консулхоналар ходимларининг чекланганлигини ҳисобга олган ҳолда, бир кунлик чекловнинг жорий қилиниши бизга келаётган аризаларни тезда ва самарали ишлаб чиқиш, Россияда бўлиб турган фуқароларимиз орасида ҳақиқатдан ҳам ёрдамга муҳтож бўлган қатламларга кўмак бериш имкониятини беради”, - дейилади Т?В Матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net