Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси: меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш мақсадида 5 миллион 720 рубль сарфланди

25.05.2020 16:10

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Элчихона Россиядаги ватандошларимизга мунтазам тарзда ёрдам бериб келган ва бу борадаги ишлар «Меҳр» лойиҳаси билан чекланмаган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республика Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.  

Хусусан, ўтган ҳафтанинг ўзида моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолгани сабабли ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган 217 оила икки ҳафтага етадиган озиқ-овқат билан таъминланган. «#Раҳмат!» акцияси доирасида ҳам тизимли ишлар олиб борилиб, унинг натижалари ҳақида дипломатик миссия интернетдаги ўз саҳифаларида хабардор қилган эди.

“2020 йил 25 мартдан 23 майга қадар Москва шаҳри хостелларида оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг яшаши ва овқатланиши учун тўловлар амага оширилди. Бу мақсадга 5 миллион 720 рубль сарфланди. Хостелларда жойлаштирилган ватандошларимизнинг бир қисми Ўзбекистон Президенти топшириғи билан ташкил этилган чартер рейсларида республикамизга қайтарилди. Ҳозирги вақтда яна икки гуруҳ фуқароларимиз Россия пойтахтидаги хостелларда жойлаштирилган бўлиб, элчихонага вақтинчалик яшаш жойи билан таъминлашда ёрдам сўраб келаётган мурожаатлар сони ортиб бормоқда.

Яна бир бора чартер рейсларига, аввало, кексалар, беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар, шунингдек, илгари бекор қилинган доимий рейсларга чиптаси бор фуқаролар таклиф қилинишини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги орқали 1 минг 200 та Ўзбекистон фуқаросини Қозоғистон билан чегарага етказиш учун 125 минг рубль миқдоридаги харажатлар қопланди. Ушбу фуқаролар Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган махсус транспортда Қозоғистон Республикаси орқали Ватанимизга қайтарилди”, - дейилади Т?В Матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net