Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси: чартер рейслар рўйхатини тузишда блогерлар ҳам иштирок этмоқда

25.05.2020 16:09

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб чиқиш учун ташкил қилинаётган чартер рейслари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

«Биз ижтимоий тармоқларда ватандошларимиз ва блогерларнинг ўзбекистонликларни Ватанимизга қайтариш жараёни ва натижаларидан норози бўлиб билдирилган шарҳлар ва видеолавҳаларни кузатиб бормоқдамиз.

 Ушбу масалада очиқлик ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси қатор жамоат арбоблари ва блогерларни таклиф қилиб, биргаликда дипломатик миссиялар тузган рўйхатларга киритилган фуқаролар орасидан бўлажак чартер рейслари фуқаролари рўйхатини шакллантириш ташаббуси билан чиқди. Хусусан, 2020 йилнинг 22 ва 23 май кунлари ўтказилган муҳокамаларда элчихонага ёрдам бериш таклифи билан чиққан блогер Умид Муйдинов ва шифокор реаниматолог-анестезиолог Зулфиябегим Сухина иштирок этди.

 Бизни асоссиз равишда ахборотни яшириш ва ёпиқликда айбловчи мурожаатларнинг олдини олиш мақсадида, кейинги чартер рейсларини ташкиллаштиришда ушбу амалиётни давом эттирамиз», - дейилади вазирлик тарқатган ахборотда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net