Ўзбекистоннинг олтита телеканали Германиянинг “Kartina.TV” халқаро платформаси орқали дунё бўйлаб тарқатилмоқда

07.08.2020 13:22

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 7 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида «Biz-TV» онлайн телеканали дастурлари “Kartina.TV” халқаро тармоғи платформаси орқали эфирга узатила бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Biz-TV” онлайн телеканали (www.biztv.uz) бир гуруҳ ташаббускор ёшлар томонидан ташкил этилган бўлиб, маданий-кўнгилочар йўналишда фаолият юритади.

Онлайн каналнинг асосий аудиторияси хорижий давлатларда яшаётган, меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлардан иборат. Канал дастурларидан чет давлатларда яшаётган ўзбекистонликларнинг бугунги турмуш тарзи, ютуқ ва муваффақиятлари, ҳаёт тажрибаларига бағишланган ранг-баранг кўрсатувлар, мамлакатимизнинг сайёлик салоҳиятига оилд роликлар, кўнгилочар дастурлар, миллий кино, сериал ва мусиқа ўрин олган.

“Kartina.TV” халқаро платформаси дунё бўйлаб 200 дан ортиқ телеканални трансляция қилувчи нуфузли компаниялардан саналади. Бугунги кунга қадар мазкур платформа мамлакатимиздаги «O’zbekiston», «O’zbekiston-24», «UzReport», «Milliy» ва «ZO’R TV» телеканаллари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлган қўйган.  Мазкур телеканаллар томонидан тайёрланган телемаҳсулотлар “Kartina.TV” халқаро платформаси орқали дунё бўйлаб узлуксиз намойиш этилмоқда.

Энди телемухлислар дунёнинг қайси нуқтасида бўлишидан қаъий назар, мамлакатимизнинг ушбу олтита телеканалини “Kartina.TV” платформаси воситасида томоша қилиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net