Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасида бозор механизмлари жорий этилади

07.02.2022 10:58

ТОШКЕНТ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. 2022 йилги давлат дастурига асосан, табиий газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш ва рақобат бозорини босқичма-босқич шакллантириш тўғрисида Президент қарори лойиҳаси тайёрланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.

Лойиҳада “Ўзтрансгаз” АЖни фақат газни транспортировка қилиш билан шуғулланувчи компанияга айлантириш, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини дунёнинг етакчи нефть-газ компаниялари стандартларига мувофиқлаштириш, бунда жамият тасарруфидаги корхоналарда кооперация ва аутсорсинг хизматларини жорий этиш ҳамда октябрь ойига қадар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фаолияти йўналишларига хусусий операторларни жалб қилиш бўйича асосий талаблар белгиланади. Бу талаблар, хусусан, суюлтирилган газни аҳолига етказиб бериш ва табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш тизимларига оид бўлади.

Маълумки, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида нефть-газ соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш орқали табиий газ таъминотида ижтимоий ҳимоя кафолатлари белгиланган ҳолда бозор механизмларини жорий этиш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net