Ўзбекистоннинг Мисрдаги туризм элчиси тайинланди

03.11.2020 11:38

ҚОҲ?РА, 3 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов мазкур мамлакат парламенти Вакиллар мажлиси (қуйи палата) ?жтимоий бирдамлик, оила ва ногиронлар қўмитаси раиси профессор Абдулҳади ал-Қасабий Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги туризм элчиси этиб тайинлангани муносабати билан унга тегишли сертификатни топширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Профессор Абдулҳади ал-Қасабий Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига ўзининг самимий миннатдорлигини изҳор этиб, икки мамлакат ўртасида туризм ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида барча сайъ-ҳаракатларини сафарбар этишга тайёрлигини қайд этди.

– Жаҳон тамаддуни ривожига беназир ҳисса қўшган буюк мутафаккир олимлар юртининг туризм элчиси унвонига сазовор бўлганимдан фахрланаман, - деди профессор  Абдулҳади ал-Қасабий.

Таъкидлаш жоиз, маъмурий фанлар доктори Абдулҳади ал-Қасабий парламентда кўпчилик ўринга эга “Мисрни қўллаб-қувватлаш” коалицияси раҳбари ҳамда Миср Суфий тариқатлар Олий кенгаши раиси сифатида фаолият юритади.

Мулоқот чоғида 2018 йилнинг сентябрь ойида Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи ва ушбу ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада юқори поғонага кўтаргани алоҳида таъкидланди.

“Айни пайтда давлатларимиз ўртасида кўптомонлама ҳамкорликни, хусусан  иқтисодиёт, сармоя, савдо, туризм, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ривожлантириш учун мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Миср Президентининг Тошкентга амалга оширган давлат ташрифидан сўнг Миср бош имоми Ал-Азҳар шайхи профессор Аҳмад ат-Тайиб Ўзбекистонда бўлиб, мамлакат раҳбарияти билан самарали учрашувлар ўтказди.

Шу кунларда Ўзбекистон талабалари учун Ал-Азҳар таълим муассасаларида грантлар миқдорини ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда ва у яқинда ижобий ҳал бўлишига ишончим комил”, - деди мисрлик олим.

Учрашув парламент сайтида, шунингдек, “Ал-Жумҳурия”, “Ахбар ал-ёум”, “Руз ал-Юсеф”, “Ал-Балад”, Ал-Ватан”, “Elgornal.net” ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net