Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги доирасида Ҳамдўстлик Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши ва Давлат раҳбарлари Кенгашининг йиғилишларига тайёрг

08.12.2020 13:05

ТОШКЕНТ, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши ва Давлат раҳбарлари Кенгашининг йиғилишларига тайёргарлик кўриш бўйича Келишув мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълум қилишича, Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ?лҳомжон Неъматов раҳбарлик қилди. Мажлисда МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари, бошқа тегишли идоралари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган тадбирда Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши ва Давлат раҳбарлари Кенгаши йиғилишларининг ташкилий-техникавий, мазмуний ҳамда протоколга доир жиҳатлари муҳокама қилинди. Шу жумладан, бўлиб ўтажак учрашувларнинг кун тартиби ва имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши ва Давлат раҳбарлари Кенгашининг йиғилишлари Ўзбекистон Республикасиниг МДҲга раислиги доирасида ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net