Ўзбекистоннинг махсус операциялар доирасида ўз фуқароларини Ватанга қайтариш тажрибаси БМТ Кенгаши сессиясида эътироф этилди

06.07.2021 12:46

ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон 434 нафар аёл ва болани Сурия ҳамда ?роқдан ўз она юртига қайтарди. Бу амалий тажриба Женевада бўлиб ўтаётган БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 47-сессияси доирасида тақдим этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

2021 йил 5 июль куни «Сурия ва ?роқдан олиб келинган аёллар ва болаларнинг реабилитацияси ҳамда реинтеграцияси» мавзусида ташкил этилган онлайн-тадбирда Ўзбекистон вакиллари ушбу масала бўйича тақдимот қилди.  

- Ўзбекистон мазкур масалага жуда катта аҳамият бермоқда. Натижада 2019 йилдан буён ҳукумат томонидан 5 та махсус операция  ўтказилди, – деди Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов.

Ушбу операциялар давомида 530 нафар турли сабаблар туфайли  уруш ҳудудларига бориб қолган фуқаролар, асосан аёллар ва болалар ўз оилалари бағрига қайтарилди. Бу ишлар ҳатто пандемия даврида ҳам тўхтаб қолмади – сўнги амалиётлардан бири жорий йилнинг апрелида амалга оширилди.

Унинг таъкидлашича, фуқароларимизни Ватанга қайтариш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилмоқда. Халқаро ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган ушбу операциялар Ўзбекистон Конституцияси талабларига тўлиқ мос келади. Бинобарин, Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни тўлиқ кафолатлайди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов ўз маърузасида  Ўзбекистон ҳукумати томонидан «қайноқ нуқта»лардан олиб чиқилган аёллар ва болаларни реабилитация қилиш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилганини таъкидлади.

?шчи гуруҳлар зиммасига ушбу фуқароларни реабилитация қилиш, ҳужжатларини тиклаш, ишга жойлаштириш, бошпана билан таъминлаш, болаларни мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаш, етим болалар учун васий ҳамда ҳомийлар белгилаш ёки уларни давлатга қарашли ижтимоий муассасаларга жойлаштириш, уларнинг соғлиги ва руҳий ҳолати устидан доимий мониторинг олиб бориш вазифалари юкланган.

- Бундан ташқари эҳтиёжи бор репатриантларга жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Ота-оналари Сурия ва ?роқда ҳалок бўлган болаларга яқин қариндошлари орасидан васийлар белгиланди, - деди А.Саидов. - Бу каби тадбирлар якунига етгач, ватандошларимиз ўзлари доимий яшаган уйларига кузатиб қўйилди. Бу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари мувофиқлаштируви остида уларни ижтимоий мослашиши ва жамият ҳаётига киришиб кетишига кўмаклашадиган кўплаб чора-тадбирлар ташкил этилди. 

БМТнинг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси профессор Фионнуала Ни Аолейн Ўзбекистоннинг аёллар ва болаларни Ватанга қайтариш ҳамда тинч ҳаётга мослаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини, айни йўналишдаги етакчилик ролини алоҳида эътироф этди. Унинг айтишича, ҳозирги вақтда Суриянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган «Ал-Ҳол» ва «Рож» лагерларида қарийб 70 минг инсон – 57 давлат фуқаролари бўлган, асосан аёллар ва болалар оғир аҳволда сақланмоқда. Фақат айрим давлатларгина ана шу аёллар ва болаларни ватанга қайтариш ҳамда тинч ҳаётга мослаштириш тўғрисидаги ўзларининг халқаро мажбуриятларини бажармоқда, холос.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, халқаро учрашув иштирокчилари Ўзбекистон томонидан ўз фуқароларини Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилаётган махсус операциялар фуқаролари Сурия ва ?роқдаги лагерларда сақланаётган кўплаб мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилиши, қолаверса, инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ибратли амалиёт сифатида қабул қилиниши мумкинлигини эътироф этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net