Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчиси ва Сирдарё вилояти ҳокими ўртасида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштир

10.01.2021 15:56

ТОШКЕНТ, 10 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчиси Виталий Фен ва Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мазкур вилоят ва Жанубий Корея компаниялари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия-техника соҳаларида ўрнатилган ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб.

Учрашув доирасида вилоятда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, замонавий иссиқхона барпо этиш, маҳаллий хом-ашёлардан кенг фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришга инвестициялар жалб қилиш хусусида сўз юритилди.

Томонлар, шунингдек, эпидемиологик ҳолат барқорорлашгандан сўнг Сирдарёда  Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этиш, Сардоба сув омборида содир бўлган техноген ҳалокатдан зарар кўрган ҳудудларга гуманитар ёрдам кўрсатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Тадбирда мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик миссияси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўртасида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net