Ўзбекистоннинг ?ҲТдаги доимий вакили ташкилот бош котиби ўринбосари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

03.02.2022 11:08

АР-Р?ЁД, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси, ?слом ҳамкорлик ташкилотидаги (?ҲТ) доимий вакили  Улуғбек Мақсудов  ?ҲТ бош котиби ўринбосари Муса Кулакликая билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ?ҲТ ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг бугуни ҳолати ҳамда уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Муса Кулакликая ?ҲТ ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама яқин муносабатлар йўлга қўйилганини ва республиканинг мазкур ташкилотда фаол иштирок этиб келаётганини мамнуният билан қайд этди. У мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, нафақат республикада, балки бутун минтақада яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, йирик иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга  хизмат қилаётганини   билдирди. Ўзбекистоннинг яқин қўшниси Афғонистонга кўрсатаётган инсонпарварлик кўмаги бошқа давлатлар учун дастуриламал эканлигини таъкидлади.

 Учрашувда ?ТҲ ва унинг ёрдамчи идоралари билан ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси маркази, ?слом академияси ва ?мом Бухорий илмий-тадқиқот маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бўлиб ўтган суҳбат натижасида ?ҲТ Бош котибияти билан алоқаларни давом этириш ва  муҳокама қилинган  масалаларнинг амалий ижросини таъминлаш юзасидан бир  тўхтамга келинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net