Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси ходимлари Челябинск шаҳрида қатор тадбирлар ўтказди

02.10.2021 16:43

ЕКАТЕР?НБУРГ, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси ходимлари Челябинск шаҳридаги “Агропарк Урал” МЧЖда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган 80 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда юртдошларимизга жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш тартиби, барча фуқаролар конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиши учун яратилаётган қулайликлар ҳакида сўзлаб берилди, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеада фаол иштирок этишга чақирилди.

Шунингдек, учрашув қатнашчиларига мамлакатимиз раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда меҳнат муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни касб-ҳунарга мақсадли ўқитиш ва чет элга уюшган ҳолда ишга юбориш масалаларида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумотлар етказилди.

Тадбирда фуқароларимиз уларни қизиқтираётган қатор савол ва таклифларни билдирди. Юртдошларимизнинг барча саволларига атрофлича жавоб берилди, зарур консуллик-ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди.

Жанубий Урал давлат аграр университети ректори С.Черепухина билан учрашув ўтказилиб, унда Челябинск шаҳрида таҳсил олаётган талаба ёшларимизнинг овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида университет ҳудудида Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш нуқтасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Бош консулхонаси ходимлари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар минтақа раҳбарларининг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтган ?ккинчи форумида Фарғона, Наманган, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон вакилларидан иборат делегациянинг иштирокига ташкилий кўмак кўрсатилди.

Анжуман ШҲТ доирасида минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш дастурини амалга ошириш механизмларига бағишланди ва ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Форум ялпи мажлисида Навоий вилояти ҳокими ўринбосари К.Ҳасанов мамлакатимиз ҳудудларида ШҲТга аъзо давлатлар билан турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш борасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net