Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланиши Яқин Шарқ оммавий ахборот воситалари нигоҳида

16.10.2020 10:39

ҚОҲ?РА, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Яқин Шарқдаги нуфузли оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани муносабати билан қатор мақолалар чоп этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Мисрнинг етакчи “MENA” ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси тарқатган маълумотга таяниб чоп этган мақолада Ўзбекистон ўз тарихида илк маротаба БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига ўз номзодини кўрсатгани ва 169 та овоз тўплаган ҳолда кенгашнинг 2021-2023 йилларда 15 та янги аъзосидан бири бўлгани қайд этилган.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг ушбу кенгашга сайланиши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланаётганининг ёрқин эътирофи бўлди.

Минтақадаги энг нуфузли ОАВларидан бири бўлган “Ал-Ёум ас-Сабиъ” инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя этиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганини таъкидлар экан, мамлакатда демократия ва инсон ҳуқуқларининг замонавий мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизим шаклланганини юқори баҳолаган.

Фаластин давлатининг “Садо ал-?ълам” нашри Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақаси гуруҳида энг кўп овоз тўплаган ҳолда ?ҲК аъзолигига сайланганига эътибор қаратган. Мақолада Ўзбекистоннинг ушбу кенгашга аъзолиги БМТ фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Шунингдек, ?орданиянинг “MENAFN”, Мисрнинг “Ал-Хабар ал-Ёум” каби оммавий ахборот воситалари ҳам Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани тўғрисидаги хабарлар чоп этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net