Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани мамлакатнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари х

16.10.2020 10:39

БАНГКОК, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК)га сайлангани Таиланд сиёсий, эксперт-таҳлилий ва илмий доираларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

– Ўзбекистон ўзининг замонавий тарихида илк бор БМТнинг бундай муҳим ва аҳамиятли органига сайлангани эътиборга молик, - дейди Таиланд Миллий ассамблеяси юқори палатаси сенатори Анумат Амат. – Айниқса, Ўзбекистон Таиландни ҳам ўз ичига олган Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан сайлангани жуда муҳим. Ўзбекистон ?ҲК доирасида хорижий ҳамкорлари, шу жумладан бизнинг мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилишини кутиб қоламиз.

Ўз навбатида, «Сринакаринвирот» университети сиёсатшунослик фанлари кафедраси етакчи ходими, доктор Маноч Ари Ўзбекистон БМТнинг энг нуфузли институтларидан бири бўлган ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани ҳақидаги хушхабарни олқишлади. – Сўнгги йилларда Ўзбекистон ?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига, шунингдек инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун устуворлиги соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга содиқлигини яққол намойиш этганини инобатга олиб, дўст Ўзбекистонга ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги муҳим фаолиятида муваффақиятлар тилайман, - деди доктор Маноч Ари.

«Сринакаринвирот» университети сиёсатшунослик фанлари кафедраси етакчи ходими ва лектори, доктор Рустум Вансунинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўича кенгашига сайлангани Президент Шавкат Мирзиёев ва мамлакат ҳукуматининг ислоҳотчилик саъй-ҳаракатлари, айниқса, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти натижасининг халқаро эътирофи ва муваффақиятидан далолатдир. – Умид қиламанки, Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёр, - деди таиландлик олим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net