Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонасида ватандошларнинг Президент сайловидаги иштироки учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълум қилинди

04.10.2021 16:52

АБУ-ДАБ?, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) элчихонасида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимиз иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар жараёни, жумладан, Ўзбекистон Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилиги талаблари ҳамда халқаро эътироф этилган тамойиллар, умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан очиқ ва ошкора ўтказилиши ҳақида сўз юритилди.

?штирокчилар Президент сайлови кампаниясининг бориши, сиёсий партиялар фаолияти ва улар томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишди.

Фуқароларимиз билан мулоқот давомида, шунингдек, элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкасида фаолияти тақдим этилди. Ўз навбатида, дипломатия ваколатхонасида ватандошларимизнинг овоз бериши учун лозим бўлган барча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайлови мавзусидаги видеоролик намойиш қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net