Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили ҳамда Япония элчиси мамлакатларнинг афғон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалал

03.07.2020 15:07

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла ?ргашев Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В веб-саҳифаси маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки мамлакатнинг Афғонистон йўналиши бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёнини бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Япония томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, бутун афғон халқи манфаати учун мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Хусусан, Япония Элчиси Афғонистонда темир йўллари ва янги электр узатиш линиялари қуриш лойиҳаларига қизиқиш билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net