Ўзбекистонлик ёш ошпазлар VII Халқаро ёш ошпазлар олимпиадасида иштирок этмоқда

03.02.2021 17:52

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ҳузуридаги Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази вакиллари – ёш ошпазлар Абдураҳмон Абдувоҳидов ва Аҳмаджон Ҳамдамов VII Халқаро ёш ошпазлар олимпиадаси (YCO 2021)да иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига таяниб.

Жаҳон тарихида биринчи марта Кулинария олимпиадаси онлайн форматда ўтмоқда ва унда дунёнинг 50 мамлакати вакиллари қатнашаяпти.

YCO 2021да ёш ошпазлар маҳорати жаҳонга машҳур мутахассислар Дэвид Фоскетт, Брайан Тернер, Антон Эдельман, Жон Вуд, Эндрю Беннетт, Стюарт Литтлжон, Крис Гэлвин, Энди Варма, Энцо Оливери, Ранвир Брар, Абхижит Саха, Стивен Хоган, Андреас Мюллер, Дэвид Грэм ва кулинар ишбилармон Карен Ананд томонидан баҳоланади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда гастрономик туризм ҳамда унинг ривожига катта эътибор қаратилмоқда, зеро мамлакатимизнинг бу йўналишдаги салоҳияти юқори. Жанубий Корея, Япония, Россия каби қатор давлатларда яшовчи ватандошларимиз бугунги келиб хорижда ўз ошхоналарини очиб, муваффақиятли фаолият юритиб келишаётгани ҳам шундан далолат беради. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net