Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар коронавирус пандемияси шароитида Қозоғистон бозоридаги янги тенденциялар ҳақида маълумот олди

07.08.2020 13:24

ОЛМАТА, 7 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси Американинг «Nielsen» компанияси билан ҳамкорликда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи - экспортчилар учун «Қозоғистонда тез суръатда ривожланаётган истеъмол товарлари ва чакана савдо тенденциялари: янги воқелик ва янги имкониятлар»  мавзусида веб-семинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Вебинарда иштирокчиларга коронавирус пандемиясининг Қозоғистоннинг чакана истеъмол товарлари бозори, савдо динамикаси, харидлар хусусияти ва бозорнинг мавсумийлиги  ҳамда харид саватчаларига таъсири ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи ишлаб чиқарувчиларнинг эътибори Қозоғистондаги харидорнинг ўзига хос хусусиятлари, COVID-19нинг тарқалишининг кўпайиши билан истеъмолчилар хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар, тежамкорлик стратегияси ва онлайн савдоларга қаратилди.

Хусусан, экспорт қилувчилар Қозоғистон бозорига кириш учун гигиена воситаларига, антисептикларга, тиббий буюмларга, қандолат ва макарон маҳсулотларига талабнинг ошишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Тақдимот якунида ўзбекистонлик экспорт қилувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Учрашув иштирокчилари «Nielsen» компаниясига Қозоғистон бозорининг бугунги ҳолати бўйича ўтказилган онлайн семинар учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида, мазкур семинар Қозоғистон бозоридаги экспорт фаолиятини янада ривожлантириш учун мавжуд тенденциялар тўғрисида ўз билимларини ошириш учун унинг иштирокчиларига яхши имконият тақдим қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net